Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси маҳсулот учун тўловни пластик карта орқали амалга оширишни тартибга солиш ҳақида Бозорлар ва савдо мажмуалари фаолиятини назорат қилиш Тошкент вилояти бошқармасига кўрсатма берди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Қайд этилишича, аввалроқ нашр Давлат солиқ қўмитасига «Абу Сахий» бозоридаги аксарият дўконларда маҳсулот учун тўловни пластик карта орқали амалга ошириб бўлмаслиги юзасидан фуқаролар мурожаати асосида хат йўллаган эди.
Қўмита мурожаатга нисбатан йўллаган жавобида маълум қилишича, ушбу ҳолатни Бозорлар ва савдо мажмуалари фаолиятини назорат қилиш бошқармаси ўрганиб чиқиб, зарур чораларни кўриши ҳамда текширув натижаларини 2015 йил 3 майга қадар эълон қилиши керак.
Изоҳ (0)