Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида 2 май куни Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида япон тилида нотиқлик санъати бўйича 19-танлов ўтказилиши режалаштирилмоқда. 12news.uz хабарига кўра, танлов ҳар йили навбатма-навбат иштирокчи мамлакатларнинг пойтахтларида бўлиб ўтади.

Фото: 12news.uz

Фото: 12news.uz

Танлов Япониянинг Ўзбекистондаги эчихонаси, Ўзбекистондаги Япония фуқаролари жамияти ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида Ўзбекистон-Япония маркази, Ўзбекистон япон тили ўқитувчилари жамияти, Марказий Осиё нотиқлик санъати танлови ташкилий қўмитаси томонидан ўтказилади.

Танловда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан жами 17 нафар талаба иштирок этади. Ўзбекистон номидан Тошкент давлат шарқшунослик институти, Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Фарғона «Камолот келажак минбари» тил марказининг жами беш нафар талабаси қатнашади.

Танлов қоидаларига кўра, қатнашчилар эркин мавзу бўйича 5 дақиқа давомида япон тилида нутқ ўқишади, шундан сўнг нутқ мазмуни юзасидан берилган икки саволга жавоб беришлари керак бўлади. Танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совринлар билан мукофотланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк