Россияда ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, Россия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер-Усмоновага «Россия Федерацияси Меҳнат қаҳрамони» унвони берилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин давлат ва халқ олдидаги ўзига хос хизматлари учун Ирина Винер-Усмоновани ушбу унвон билан мукофотлади.
1948 йилда Самарқандда туғилган Ирина Винер-Усмонова узоқ вақт Ўзбекистонда фаолият юритган бўлиб, 1992 йилдан буён Москвада яшайди. У асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқасидир.
Изоҳ (0)