Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро кечки пайт кўчада кетаётганида унинг йўлини икки шахс тўсиб чиқди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
Йўлтўсарлар фуқаронинг Nokia русумли уяли телефони ва 216 минг сўм пулини тортиб олди. Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида йўлтўсарлар тезда қўлга олинди.
Зўравонликни ушбу туманда яшовчи шахслар содир этгани аниқланиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)