Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда гўдакларнинг учдан бир қисми смартфон ва планшетлардан фойдаланишни гапириш ва юришга ўрганишдан олдин бошлайди. Бу ҳақда педиатрлар Сан-Диэгода бўлиб ўтган конгрессда маълум қилди, деб хабар бермоқда EurekAlert илмий портали.

Фото: medicaldaily.com

Фото: medicaldaily.com

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, гўдаклар турли девайслардан фойдаланишни икки ёшлигида бошлаши айтилса-да, кичикроқ болаларнинг одатлари ҳали унчалик маълум эмас эди. Олимлар бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида 20 саволдан иборат сўровнома орқали тажриба ўтказди.

Сўровда иштирок этган 370 нафар ота-онанинг 97 фоизи уйида телевизор, 83 фоизида планшет, 77 фоизида смартфон, 59 фоизида симли интернет борлиги маълум бўлди. Бир ёшга тўлмаган болаларнинг 52 фоизи телевизор кўриши, 36 фоизи сенсорли қурилмаларда ишлаши, 24 фоизи мобил қурилмалар орқали қўнғироқ қилиши, 15 фоизи мобил иловалардан фойдаланиши, 12 фоизи видеоўйинлар ўйнаши қайд этилган.

Ота-оналарнинг 73 фоизи уй йиғиштираётганда, 60 фоизи ўз ишлари билан машғуллигида, 65 фоизи болаларни тинчлантириш учун, 29 фоизи ухлатиш учун гўдакларни гаджетлар билан ёлғиз қолдиришини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди