Олма-Ота ички ишлар департаментининг тергов бошқармаси қурилаётган кўприк бузилиб кетиши ҳолати юзасидан жиноят иши очди. Бундан ташқари, бир қатор экспертиза тадбирларини ўтказиш режалаштирилган, дея хабар бермоқда Nur.kz.
Жиноят иши Қозоғистон Жиноят кодексининг икки моддаси – 277-модда 2-банди («Тоғ ва қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш») ва 156-модда 2-банди («Меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш») бўйича қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, 24 апрель куни Олма-Отада Рисқулов ва Саин шоҳкўчалари кесишмасида қурилаётган кўприк бузилиб кетганди. Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, ҳодиса натижаси 20 киши шифохонага ётқизилган, бир киши ҳалок бўлган.
Фожеа рўй берган куни кўприк қурилишида 52 киши ишлаётган бўлган.
Изоҳ (0)