Халқаро олимпия қўмитасининг эфирга узатиш гуруҳи ижрочи директори Янис Эксаркос маълум қилишича, Олимпия телеканали 2016 йилнинг апрель ойидан фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
2014 йилнинг декабрь ойида ХОҚнинг 127-Сессияси ўтказилиб, унда махсус Олимпия телеканалини ташкил этиш таклифи ҳам маъқулланган эди. Янис Эксаркоснинг таъкидлашича, Олимпия телеканалининг қароргоҳи Испания пойтахти Мадрид шаҳрида жойлашади ва унда юз нафарга яқин ходим фаолият кўрсатади.
Унинг сўзларига кўра, Олимпия телеканалининг 2015 йилдан 2021 йилгача бўлган бюджети 490 миллион еврони ташкил этади.
Изоҳ (0)