Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Локомотив» – «Ал-Ҳилол» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «темирйўлчилар» бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди, деб хабар бермоқда «Olamsport».

Фото: championat.asia

Фото: championat.asia

«Рақибни табриклайман. Гуруҳдаги энг кучли жамоа эканини кўрсатди. Биринчи бўлимда жуда ҳам ёмон ўйнадик. Иккинчи бўлимни ҳужумкор бошладик. Лекин улар гол уриб кетишди», - деб гап бошлади Абрамов.

— Ўзбек клублари ОЧЛдаги омадсиз иштирок этишмоқда. Чемпионатимиз куз-баҳор тизимига ўтгани яхши эмасми?

— Йўқ, шу тизимнинг ўзи яхши. Ўтган йилларда клубларимиз яхши иштирок этишганди. Бизга шунчаки ОЧЛдаги тажрибасизлик етишмади. Биринчи йилдаёқ жуда кучли жамоаларга қарши ўйнадик.

— Ёшлар жамоасида Икром Алибоев каби футболчилар яна борми?

— Ҳозирча фақат у. Жамоанинг мактаби фаолиятидан қониқаяпман. Ёшларга имкон бериб борамиз, улар хатолар қилиб ўсишади.

— Жамоаингиз зарба бериш эмас тўпни ўзида сақлаб туришга уринаётгандек таассурот қолдирмоқда.

— Четдан қараганда шундай бўлиши мумкин. Рақиб имкон берса зарба бераяпмиз. Имкон бўлмаса зарба ҳам бўлмаяпти.

— Бикмаевни алмаштирганингизда норозидек туюлди...

— Ким алмаштирилганида хурсанд бўлади? Бу нормал ҳолат. Агар мени ҳам ишдан бўшатишса, мен ҳам норози бўламан (кулади).

— Жасур Ҳасановни нима учун айнан биринчи бўлимда алмаштирдингиз?

— Шунчаки у ўйинга киришиб кета олмади. Жуда кўп хатога йўл қўйди. Шу боис таваккал қилиб марказни кучайтиришга қарор қилдим.

— «Ал Ҳилол» жамоаси ҳақиқатдан ҳам кучли эканини кўрдик. Бундай жамоаларга қарши қандай ўйнаш керак?

— Шунчаки хатосиз ўйнаш керак. Агар Саудияда ўтган баҳсни кўриб чиқсангиз биронта вазиятда биздан тўп олиб қўйишмади, аксинча, ўзимиз рақибга уни совға қилдик.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль
Бизнес
Кремний водийсини забт этган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос: Асрор Арабжонов АҚШга қандай бориб қолгани, виза ва стартаплари ҳақида