Тошкент шаҳридаги 35 та чорраҳада йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг компьютерлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича лойиҳа доирасида қурилиш ишлари якунланади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан Тошкент шаҳар «Ягона буюртмачи» инжиниринг компанияси директори Собиржон Орипов иштирокида ташкиллаштирилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, бундай тизим пойтахтнинг жами 120 та чорраҳасида яратилади. Қолган 85 та чорраҳадаги қурилиш ишлари 2015 йил сентябрь ойигача якунланиши режалаштирилмоқда. Қурилиш ишлари тугатилган чорраҳаларда хориж компанияси махсус ускуналарни ўрнатиш билан шуғулланади.
Изоҳ (0)