Бугун, 22 апрель куни, соат 09:15 да Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўзган туманидаги маҳаллий туғруқхонада уч эгизак дунёга келди. Бу ҳақда туғруқхона бош шифокори “Turmush” нашрига маълум қилган, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Шифокорнинг айтишича, эгизаклар бир қиз ва икки ўғил бўлиб, ҳозирда уларнинг саломатлиги яхши. «Қизнинг вазни 2 кг 600 гр, биринчи ўғилнинг вазни 2 кг 800 гр ва иккинчи ўғилнинг вазни эса 3 кг», − деди у. Эгизакларнинг онаси 31 ёшли Салида Раимбекова.
Эслатиб ўтамиз, яқинда бишкеклик 34 ёшли аёл тўрт ўғил эгизакларни дунёга келтирган эди.
Изоҳ (0)