2020 йилга бориб Россиянинг «Объединённие кондитери» («Бирлашган қандолатчилар») холдинг компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида қиймати 20 миллион доллар бўлган қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштиради, деб хабар бермоқда «Новости Узбекистана».
Озиқ-овқат саноати уюшмаси маълумотига кўра, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати 10 минг тонна қандолатчилик маҳсулотларига тенг бўлади. Бу ўрта муддатли истиқболда Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида хорижий инвестиция иштирокида ташкил этиладиган энг йирик лойиҳа бўлади.
Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси корхоналари 2020 йилгача умумий қиймати 123,8 миллион долларлик 89 та ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)