Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонлик Шерзод Олимжонов ўзининг профессионал рингдаги 25-жангини ўтказди, деб хабар бермоқда «Olamsport». АҚШнинг Машантакет шаҳри «Фоксвуд Казино Резорт» аренасида бўлиб ўтган жангда Олимжонов америкалик Рей Робинсонга қарши рингга кўтарилди.
Ушбу жанг ярим ўрта вазн тоифаси WBO NABO чемпионлик камари учун кечди. Афсуски, Кен Эззо бошқарган ва 10 раундга мўлжалланган жангда Шерзод Олимжонов 90-99, 89-100 ва 91-98 ҳисобида рақибига имкониятни бой бериб қўйди.
Айни пайтда ўзбекистонлик 25 жангидан 22 тасида зафар қучган. Нокаутлар сони 13 тани ташкил этади. Мағлубиятлари эса учтага етди. Рей Робинсон ҳисобидаги ғалабалар сони 20 тага етди. Мағлубиятлари иккита, нокаут билан қозонган ғалабалари эса 9 талигича қолди.
Изоҳ (0)