Осиё Чемпионлар Лигаси – 2015 “G” гуруҳи 5-тур доирасидаги «Бейжинг Гуоан» – «Брисбан Роар» учрашувида ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ишлайди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол Федерацияси ахборот хизмати.
Ушбу учрашувда бош ҳакам ФИФА рефериси Валентин Коваленко бўлиб, унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Ҳусниддин Шодмонов ёрдам беради. Учрашувда тўртинчи ҳакам вазифасини Шерзод Қосимов бажаради.
Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, айни вақтда «Бейжинг Гуоан» ўтказилган 4 турдан кейин 10 очко билан гуруҳда биринчи ўринда боряпти. Австралияликларда эса 4 ўйиндан кейин 4 очко бўлиб, улар гуруҳда 3-ўринни эггалаб турибди.
Изоҳ (0)