Испаниянинг Барселона шаҳридаги таълим муассасаларидан бирининг 13 ёшли талабаси арбалетдан ўз ўқитувчисини отиб ўлдириди ва бир нечта талабага жароҳат етказди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
El Pais газетаси маълумотларига кўра, воқеа 20 апрель куни Барселонадаги Хоан Фустер институтида содир бўлган.
Полиция ҳужум қилган талабани қўлга олган. Фожеа жойида тез ёрдам хизмати жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)