АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Бонита Бич шаҳрида яшовчи эркак ўз боғидаги сув ҳавзасида тирик акула сузиб юрганини кўриб, ҳайратда қолди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
https://youtu.be/d1ySix0L0UA
Видеолавҳада улкан йиртқич акула аҳоли турар-жойлари яқинида сузиб юргани кўриниб туради. Видеоёзувнинг муаллифининг исми номаълум бўлса-да, у ушбу ҳодисадан қаттиқ хавотирга тушган.
Унинг сўзларига кўра, акулаларни кимдир озиқлантириб ҳам туради. Аноним оператор баъзи қўшнилари ўзларини масъулиятсиз тутаётганларини тахмин қилган.
Изоҳ (0)