ITE Uzbekistan халқаро кўргазмалар компанияси 2015 йилнинг 10−12 июнь кунлари «Ўзбекистон инфратузилмаси – Фарғона водийси 2015» халқаро кўргазмасини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания вакиллари «Дарё»га маълум қилди.
Кўргазма мавзулари орасида озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, тикув ишлаб чиқариши учун ускуналар, қурилиш материаллари ва қурилиш асбоб-ускуналари, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, энергетика – муқобил энергия манбалари кабилар бор.
Кўргазма Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг расмий қўллаб-қувватлаши асосида ўтказилади.
Изоҳ (0)