Пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирининг 3-босқич талабаси бўлган, Тошкент вилоятида туғилган йигит гиёҳвандлик моддаси савдосида воситачилик билан шуғуллана бошлади, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
У 2013 йилнинг июнь ойида бир танишининг кўрсатмасига асосан жиноий шеригидан 100 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини 1 миллион 800 минг сўмга сотиб олиб, шу куннинг ўзидаёқ бир мижозга сотиб юборди. Орадан бир йил ўтар-ўтмас, бу ҳолат яна такрорланди.
2014 йилнинг июль ойи бошида учинчи бор шундай жиноятга қўл урган йигитнинг мазкур жиноий фаолиятига нуқта қўйилди. Суд унга нисбатан ўзининг одилона ҳукмини ўқиди, дейилади манбада.
Изоҳ (0)