Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нидерландия қироллик футбол иттифоқи ДЕТО ҳаваскорлар клуби ўйинчиси Жерри ван Стани рақибини тишлаб олгани учун ўнта матчга дисквалификация қилди, дея хабар бермоқда Daily Express.

Жерри ван Станинг тиш излари. Фото: express.co.uk

Жерри ван Станинг тиш излари. Фото: express.co.uk

Жабрланувчи Томас Смедема ўзининг Facebook’даги саҳифасига тиш излари акс этган суратни жойлади.

«ДЕТО билан дерби вақтида футболчи орқамдан тишлаб олди. Пасткаш ва қўрқоқларга хос хатти-ҳаракат», — дея изоҳ ёзди у.

Ван Ста эса ҳодиса тасодиф эканлигини таъкидламоқда. Унинг айтишича, у мувозанатни йўқотган ва йиқилиш чоғида рақибига қаттиқ тегиб кетган. Футболчи, шунингдек, ушбу ҳолатдан кейин Смедема уни урганлигини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди