Актёр Умид Искандаров ва унинг турмуш ўртоғи Рената ўзларининг муҳаббат тарихини ёдга олди, деб хабар беради «Бекажон» газетаси.
«Танишувимиз жуда ҳам оддий бўлган. Ижодга эндигина қадам қўйган вақтларим эди, – дея гап бошлади актёр. – Бир куни кўнгил ёзиш учун боққа сайрга чиқдим. Рената ҳам укаси билан сайр қилиб юрган экан. Уни кўриб, ёқтириб қолдим. Унга гап отдим (кулади). Яқиндан танишиш учун ҳаракат қилганман».
«Тўғриси, бу бир кўришда муҳаббат бўлган, – деди Рената Искандарова. – Бўлажак турмуш ўртоғимнинг актёр эканини билмаганман. Мен учун у оддий, келишган, яхши йигит эди, холос. Кўпчилик бизни съёмка вақтида учрашган, деб ўйлашади. Турмуш қурганимдан бир йил ўтгачгина танишларимнинг таклифи билан пардозчи бўлиб ишлай бошлаганман».
Изоҳ (0)