Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим АМИБ катта терговчисининг маълум қилишича, бир фуқаро алкоголли ичимликлар учун мўлжалланган акциз маркаларини сохталаштириб, ноқонуний бойлик орттиришни мақсад қилди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
Бу кимса терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган бир неча Хитойнинг Урумчи шаҳри фуқаролари билан жиноий тил бириктириб, ўша ерда қонунга хилоф равишда акциз маркалари ишлаб чиқарди. Шундан сўнг, 200 минг дона акциз марка Ўзбекистонга олиб кирилиб, уларга харидор ҳам топилди.
Бироқ қонунбузарнинг нияти амалга ошмади: у 200 минг дона маркани 42 миллион сўмга сотаётганида ашёвий далил билан қўлга олинди.
Фуқаро ишни атрофлича ўрганиб чиққан Шайхонтоҳур туман суди ҳукми билан олти йил умрини панжара ортида ўтказадиган бўлди.
Изоҳ (0)