16 апрель куни тонгги соат 7:33 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Муҳаммад Юсуф кўчасида жойлашган автобуслар шоҳ бекатида Mercedes ва Isuzu русумли автобуслар тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, 50-йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu қайрилаётганда, 88-йўналишда ҳаракатланувчи Mercedes унинг ён томонидан келиб урилган.
Mercedes ҳайдовчиси оёғидан жиддий бўлмаган жароҳат олган. Isuzu ҳайдовчиси эса жиддий шикастланиб, ҳушидан кетиб қолган ва талвасага тушган. У шифохонага олиб кетилган. Ҳодиса вақтида автобусларда йўловчилар бўлмагани маълум қилинган.
Изоҳ (0)