2015 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи делегацияси бошлиғи, элчи Юрий Штерк, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги элчиси Жорж Эдгар, Руминия элчиси Ромео Станчу, Словакия Республикаси элчиси Павол Иван, Чехия Республикаси элчиси Гинек Пейха, Германия Федератив Республикаси элчиси ўринбосари Торстен Гёлер, Франция Республикаси элчихонаси маслаҳатчиси Мариам Галлан билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)