Россия футбол иттифоқи мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капеллонинг маошини тўлаш учун маблағ манбасига эга эмас. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Николай Толстих маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Февраль ойида Россия футбол иттифоқининг қарздорлигини ёпиш учун миллиардер Алишер Усмонов 400 миллион рубль миқдорида имтиёзли кредит тақдим этган эди. Россия спорт вазири Виталий Мутко буни Усмоновдан шахсан ўзи сўраганини маълум қилган.
Толстихнинг сўзларига кўра, Капелло билан меҳнат шартномасини имзолаш чоғида кўзда тутилган маошни тўлаш учун маблағ Россия футбол иттифоқида ҳозир ҳам йўқ. Шу боис унинг маоши яна кечикиши мумкин.
Изоҳ (0)