19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш босқичи ўтказиладиган саналар ўзгарди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Аввалига ушбу саралаш ўйинлари 2−10 октябрда ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо кейинроқ ОФКнинг ёш футболчилар ўртасидаги мусобақалар ташкилий қўмитаси белгиланган вақт ФИФА расмий ўйинлари ўтказиладиган кунлар билан бир пайтга тўғри келиб қолаётганини ҳисобга олиб, саралаш ўйинларини бошқа саналарга кўчириш ҳақида қарор қилди.Демак, ўзгаришлардан сўнг Осиё Чемпионати−2016 U-19 саралаши 28-сенябр − 6 октябрь кунлари давомида бўлиб ўтиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)