Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Суданда маҳаллий вақт билан 8:00да сайлов участкалари очилиб, президент ва парламент сайлови бошланди. «РИА Новости» хабарига кўра, сайлов уч кун давом этади.

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости

Маълумот учун, 2011 йили мамлакат таркибидан Жанубий Судан ажралиб чиқиб, ўз мустақиллигини эълон қилганидан бери Суданда ўтказилаётган илк сайловлардир.

Мамлакатдаги энг олий лавозим учун асосий даъвогар – мамлакатнинг кўп йиллик президенти, генерал-лейтенант Умар ал-Баширдир. У 1989 йилда амалга оширилган ҳарбий тўнтаришдан бери Суданни бошқариб келмоқда. Жорий сайловда 14 номзод унга рақиблик қилади.

Мухолифат етакчилари ушбу сайловларга нисбатан бойкот эълон қилишган. Шунингдек, мамлакатнинг етакчи партиялари ҳам бирорта номзодни рўйхатдан ўтказишгани йўқ. Мухолифат вакилларининг таъкидлашича, сайловдан аввал ўтиш даври ҳукумати шакллантирилиши ва конституцияга ўзгартиришлар киритилиши керак эди. Бусиз, мухолифатнинг фикрича, сайловлар сафсатабозликдан бошқа нарса эмас.

Ғарб мамлакатлари ва ташкилотлари Судандаги ушбу сайловларга ўз кузатувчиларини йўллашдан бош тортишди, Европа Иттифоқи эса махсус баёнот бериб, «жорий сайловлар натижалари ишончли эмаслиги ва бутун мамлакат бўйлаб қонуний кучга эга бўлмаслиги»ни таъкидлади.

Сайловни араб мамлакатлари вакиллари, Суданда иқтисодий манфаатлари бор Хитой, шунингдек, бошқа бир қатор мамлакатлар, хусусан, Россия кузатиб боради.

Сайловлар ҳукумат армиясининг Дарфур ва Жанубий Кордофандаги исёнчиларга қарши кураши тўхтамаётган, нефтга бой Жанубий Суданнинг мустақиллигидан сўнг юзага келган иқтисодий инқироз ҳамон давом этаётган бир даврда бўлиб ўтмоқда.

Судан Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудида истиқомат қилувчи 38 миллиондан ортиқ аҳолининг 13 миллионида ушбу сайловда иштирок этиш ҳуқуқи бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова