Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида Тошкент шаҳрига Chevrolet Tracker ва Chevrolet Aveo автомобиллари олиб келтирилгани акс этган суратлар чоп этилди.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Ўзбекистонда Chevrolet Tracker автомобили ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин, бироқ қачонлиги аниқ эмас. Изоҳ қолдирганларнинг аксарияти Tracker’га анча юқори баҳо берган. Aveo эса Nexia, Lacetti ёки Cobalt ўрнини босиши тахмин қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил сентябрь ойида ҳукумат қарори билан «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси вакиллари General Motors Uzbekistan Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасида янги Т250 (Chevrolet Aveo) моделидаги автомобилларни серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга оширишга киришгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)