Нью-Йоркдаги мотор-шоуда «Йилнинг бутунжаҳон автомобили» танлови ғолиби эълон қилинди, дея хабар бермоқда «Autonews.ru». Энг кўп овозни Mercedes-Benz C-Class тўплаб, BMW 2-Series Active Tourer, Volkswagen Passat B8, Nissan Qashqai ва Mazda 2’ни ортда қолдирди.
Ўтган йили бу борада ғолибликни Audi A3, 2013 йилда эса Volkswagen Golf қўлга киритган эди.
«Йилнинг бутунжаҳон автомобили» номинациясидан ташқари, маросим доирасида Mercedes-AMG GT ҳам тақдирланди, у «Энг яхши спорт автомобили» деб эътироф этилди.
Шунингдек, энг яхши дизайн учун мукофотни Citroen C4 Cactus кроссовери қўлга киритди, «Йилнинг яшил автомобили» деб эса BMW i8 тан олинди.
Изоҳ (0)