Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Арагчи Теҳрон ўзининг ҳарбий объектларига ғарблик кузатувчиларни қўймаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Унинг сўзларига кўра, Эрон ракеталари халқаро назорат остига ўтмайди.
Аввалроқ, Эрон «олтилик» мамлакатлари билан Лозаннадаги музокараларда санкциялар бекор қилиниши эвазига ядро дастури бўйича келишувни имзолашга рози бўлгани хабар қилинган эди. Навбатдаги музокаралар 14 апрель куни Нью-Йоркда ўтказилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)