Apple компанияси фақатгина интернет орқали сотилиши маълум қилинган Apple Watch ақлли соатлари учун буюртмаларни қабул қилишни бошлади, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Олдиндан буюртма бериш имконияти АҚШ, Канада, Австралия, Франция, Германия, Англия, Япония ва Хитойда очилган. Соатни харид қилишдан олдин интернет орқали навбатга ёзилиб, ўлчаб кўриш мумкин, бунинг учун савдо марказларида махсус шохобчалар очилган.
Соатларнинг оддий версиясини синаб кўриш учун 15 дақиқа, қимматроқлари учун эса ярим соат вақт берилади. Apple Watch нархи 349 доллардан 17 минг долларгача фарқ қилади. Биринчи кун берилган буюртмаларни етказиб бериш икки ҳафтадан кейин бошланади.
Изоҳ (0)