Ҳиндистонда Dhanush туркумидаги ракета учирилиш синови муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти (DRDO) маълумотига таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ракета маҳаллий вақт билан 9 апрель куни 11:02 (Тошкент вақти билан 10:32)да Одиша штати соҳилида ҳарбий кемадан учирилган. «Ракета сувдаги мўлжални юқори даражадаги аниқлик билан нишонга олди», – дейилади хабарда.
Dhanush — Prithvi-II туркумидаги денгиз ракетаси синфига мансуб бўлиб, 500 килограммгача оғирликдаги ядровий ўқ-дориларни олиб ўтишга қодир. У ташкилот олимлари томонидан ишлаб чиқилган беш ракетанинг бири ҳисобланиб, у ҳам сувдаги, ҳам қуруқликдаги нишонни йўқ қилиш имкониятига эга.
Изоҳ (0)