Тошкентдаги муҳташам «Ўзбекистон» спорт саройи ҳамда Бадиий гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар республика ихтисослашган олимпия захиралари спорт мактаби мажмуаси мезбонлик қилаётган ўсмирлар (17 ёшгача) ва ёшлар (20 ёшгача) ўртасидаги жаҳон чемпионатида навбатдаги ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Кеча ёшлар ўртасидаги мусобақалар доирасида барча йўналишлар бўйича жамоавий баҳслар ўтказилди. Аёллар ўртасидаги жамоавий рапира баҳсларида терма жамоамиз қизлари сўнгги ўринни эгаллашди. Ўғил болалар ўртасидаги жамоавий шпага мусобақасида терма жамоамиз йигитлари 35 иштирокчи давлат орасида 31-натижани қайд этишди. Қуйида ана шу натижалар билан танишинг:
Жаҳон чемпионати. Тошкент (Ўзбекистон), 8 апрель кунги натижалар
Рапира. Аёллар. Жамоавий баҳслар (22 иштирокчи жамоа)
- 3-ўрин учун баҳс. Польша – Россия – 45:41
- Финал. Италия – АҚШ – 37:36
- 3-ўрин учун баҳс. Венгрия – Испания – 45:36
- Финал. Германия – Франция – 45:36
- 3-ўрин учун баҳс. Венгрия – Франция – 45:42
- Финал. Италия – Россия – 45:41
Изоҳ (0)