Россия президенти Владимир Путин Time журнали муштарийлар ўртасида ҳар йили ўтказадиган «Сайёранинг 100 нафар энг нуфузли кишилари» сўровининг юқори поғоналарида турибди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Журнал ёзишича, Путин Рим папаси Франциск, Барак Обама, Ангела Меркель каби бошқа сиёсий етакчиларни ортда қолдирган.
Шунга қарамай, юқори юзталикнинг умумий рўйхатида Путин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи поғонага жанубий кореялик қўшиқчи Ли Че Рин чиққан бўлса, учинчи ва тўртинчи ўринларни тегишли равишда америкалик қўшиқчи Леди Гага ва британиялик актриса Эмма Уотсон банд қилиб турибди.
Time таъкидлашича, овоз беришда 10 апрелгача қатнашиш мумкин. Ғолиб 13 апрель куни эълон қилинади.
Изоҳ (0)