Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган светофорлардан бирининг устуни синиб қолди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.
Қайд этилишича, ушбу светофор Юнусобод туманининг 12-мавзесида, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли яқинида, 97-йўналишдаги автобусларнинг охирги бекати ёнида жойлашган.
Хабарга илова қилинган фотосуратларда светофорнинг устуни ўртасидан синиб, юқори қисми ерга эгилиб қолгани кўриниб туради. Светофорнинг бундай ҳолати транспортлар ҳаракатига халал бераётгани ҳам айтилган.