Хонанда Лола рол ўйнаётган сўнгги фильмларида «Келгинди куёв»даги образи сингари самимий ижро кўринмаётганини изоҳлаб берди. Бу ҳақда «Бекажон» газетаси хабар бермоқда.
«‘Келгинди куёв’да рол ижро этган вақтимда 18 ёшли қиз эдим. 18 ва 30 ёш орасида фарқ бўлиши табиий ҳол. Ўшанда ўз ёшимга мос ролни талқин этганман, – деди Лола. – Кейинги фильмларгача ҳаётий тажрибам анча ошди. Турмушга чиқдим, фарзандли бўлдим. Ёшим ҳам анча улғайиб қолди, тобландим... Табиийки, минг ҳаракат қилганим билан ўша вақтдаги ҳолатни чиқара олмайман ва ўйнашни ҳам истамаган бўлардим. Чунки ички оламим билан талқин этадиган ролимда мос келмайдиган жиҳатлари бўртиб қолиши мумкин.
Мен Паризод буржида туғилганман. Ички оламимда зийраклик, бошқача айтганда аёлларга хос айёрлик ва донишмандлик бор. Ўзим кучли аёллар ролини талқин этишга қизиқаман.
Аёлларни ожиза дейишади. Аслида эса ожизлигимиз - бизнинг кучимиз. Мен аёллар кучли бўлишини истайман. Ўзимизни ҳурмат қилишимиз, севишимиз ва ардоқлашимиз керак. Шунда атрофдагиларимиздан ҳам шундай муносабат қайтади».
Изоҳ (0)