Олма-Ота дунёда иқтисодиёти энг тез ўсаётган шаҳарлар ўнлигидан жой олди, дея хабар бермоқда «Kazpravda.kz».
Американинг Financial Post нашри ушбу рейтингни аҳоли пунктларининг молиявий ва инвестициявий жиҳатдан жалб эта олиш имкониятига асосланиб тузди.
Нашр экспертлари фикрича, Олма-Ота сўнгги йилларда иқтисодий соҳада сезиларли даражада олға силжиган. Нью-Йорк, Лондон ва Токио нашр рейтингига киритилмади, унга фақат инвестиция учун энг яхши имкониятларга эга ривожланаётган давлатлар кирди. Олма-Ота рўйхатнинг ўнинчи поғонасини эгаллади ҳамда Москва ва Варшавани ортда қолдирди.
Мегаполиснинг дунёнинг 160 давлатини қамраб олувчи ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг ўзида 16 миллиард доллардан ошган, шунинг 12 миллиарди импорт ҳиссасига тўғри келди.
Изоҳ (0)