Ҳиндистоннинг Кашмир туманида шаррос ёмғир ва ер ўпирилишлари 17 кишининг ўлимига сабаб бўлди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Ҳиндистон ҳукумати туманда қишлоқ аҳолисини қутқариш бўйича операцияни давом эттирмоқда.
Армия ва полиция уюмларни ковлаб, дом-дараксиз йўқолганларни қидириб топиш учун белкурак ва экскаваторлардан фойдаланмоқда.
Кашмирнинг юзлаб фуқаролари хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз уйларини тарк этди.
Изоҳ (0)