Франциянинг Круаси-Бобур шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат бўлган Open GDF Suez de Seine et Marne турнири давом этмоқда. Ушбу мусобақанинг жуфтликлар мусобақасида ўзбекистонлик теннисчи Оқгул Омонмуродова чорак финалга чиққан эди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ўзбекистоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси украиналик Надя Киченок билан бирга чорак финал баҳсида чехиялик Кристина Плишкова ва британиялик Наоми Броадига имкониятни бой бериб, баҳсларни тарк этди. Иккала сет ҳам тай-брекка қадар давом этди ва унда омад европалик теннисчиларга кулиб боқди.
Изоҳ (0)