Кения шимоли-шарқида, Сомали билан чегара яқинида жойлашган Гарисса шаҳридаги университет биносига жангарилар бостириб кирди, деб хабар бермоқда «РБК».
Майаллий ОАВ хабарига кўра, икки нафар полициячи ва бир нафар талаба жароҳат олган ва улар шифохонага етказилган. Кения мудофаа кучлари воқеа жойига етиб келган.
Ҳозирча ҳужум учун жавобгарликни ким бўйнига олиши маълум эмас, бироқ «Сомали аш Шабаб» гуруҳи жангарилари сўнгги йилларда Кенияга кўп ҳужумлар уюштиргани қайд этилган.
Изоҳ (0)