Ўзбекистонлик таниқли хонанда Шаҳзода ўзининг автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларни рад этди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Ўзи билан ҳаммаси жойида эканлиги ҳақидаги хабарни Шаҳзода ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилган. Шунингдек, у фойдаланувчиларни ишончсиз хабарларни тарқатмасликка чақирган.
Қайд этилишича, Шаҳзода аварияда ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар Telegram мессенжери орқали тарқалиб кетган. Хавотирланган мухлислар хонандаги Instagram орқали ёза бошлаган, шундан кейин Шаҳзода уларни тинчлантирган.
Изоҳ (0)