Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон француз режиссёри фильмида суратга тушишни исташини маълум қилди, деб ёзади «12news.uz» хонанданинг «Tруд» нашрига берган интервьюсига таяниб.
«Таниқли режиссёр бўлиши шарт эмас, яхшиси ёш, қизиқарли ғояларга бой режиссёр бўлсин. Арт-кино, экспериментал фильмлар, масалан француз фильмларини яхши кўраман.Улардан ҳаётий куч оласан. Франциялик режиссёр фильмида суратга тушиб, овозсиз роль ўйнаш қизиқарли бўларди, унда юз ва кўз ифодалари, ҳиссиётлар муҳим ўринга чиқарди», — деди санъаткор.
Изоҳ (0)