Актриса ва хонанда Лайза Минелли АҚШнинг Калифорния штатидаги Malibu клиникасига алкоголга қарамликдан даволаниш учун ётди, дея хабар бермоқда TMZ.
Минелли клиникада бир неча кундан буён бўлиб, ўз вакили сўзларига кўра, анча яхши самараларга эришмоқда.
Актриса авваллари ҳам кўп бора реабилитация клиникалари хизматларидан фойдаланган. У алкоголь ва дори воситалари суиистеъмолидан қутулиш учун шифокорларга мурожаат қилган. Минеллининг дориларга қарам бўлиб қолишини онаси Жуди Гарланд 1969 йилда вафот этгач, унга тинчлантирувчи Valium препаратини ёзиб беришгани сабаб қилиб келтирилмоқда.
Изоҳ (0)