Amnesty International нодавлат ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботда 2014 йил ўлим жазоси энг кўп қўлланган давлатлар сифатида Хитой, Эрон, Саудия Арабистони ва АҚШ топилди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Қайд этилишича, 2014 йилда 22 мамлакатда камида 607 киши қатл этилган. Хитойда қатл этилганлар сони эса ушбу умумий миқдордан ҳам кўплиги, бироқ аниқ сони бўйича маълумот йўқлиги айтилган.
Ҳисоботда қайд этилишича, 2014 йилда баъзи мамлакатлар ўлим жазосидан ҳам реал, ҳам мавжуд бўлмаган хавфсизликка таҳдидларга қарши курашиш учун фойдаланган, баъзи давлатлар эса одамларни террорчиликда айблаб ёки ички беқарорликка қарши курашиш учун инсон ҳаёти билан ўйнашган.
Изоҳ (0)