Кутилмаган дунё рекордлари рўйхати бойиди, дея хабар бермоқда Россиянинг Биринчи канали. Бу гал франциялик Эрик Барон тоғдан велосипедда тушиш тезлиги бўйича рекорд кўрсаткич қайд этди.
Велосипедда юқори тезликда тоғдан тушишга бир ойдан ортиқ вақт тайёргарлик кўрилди. Велосипедга ўта мустаҳкам ғилдираклар ўрнатилди, ҳайдовчи эса бошига махсус аэродинамик шлем кийиб олди. Тоғдан тушишда Барон тезликни соатига деярли 223,5 километрга етказди, бу эса янги жаҳон рекордидир.
Изоҳ (0)