Шу кунларда Тошкентда марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Очиқ хат» китоби сотувга чиқиши кутилмоқда, деб хабар берди «12news.uz».
«Ҳилол нашр» нашриёти чоп этган ушбу китоб алломанинг ҳаётлиги чоғи дунё юзини кўрган сўнгги асарлардан бири саналади. Муаллиф китобда кейинги чорак асрда мусулмон оламида рўй бераётган муҳим сиёсий воқеаларга очиқ-ошкора муносабат билдирган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасаси, Тошкент ислом институти, Ливия ислом университети каби нуфузли ислом дорулфунунларида таҳсил олган. Кўп йиллар давомида Тошкент ислом институти, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасида ишлаб келган. Сўнгги йилларда ислом маърифатига бағишланган ижодий ишлар билан шуғулланган. «Иймон», «Ихтилофлар ҳақида», «Дин насиҳатдир», «Сунний ақийдалар», «Ҳадис ва ҳаёт», «Тафсири ҳилол», «Олтин силсила» ҳадислар тўплами каби кўплаб китобларнинг муаллифи бўлиб, мазкур асарларнинг аксарияти турли тилларга таржима қилиниб, нашр этилган.
Изоҳ (0)