Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник бўлими бошлиғи, ОФК комиссари Олим Арифов ФИФА комиссарлари рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Шу пайтгача ОФКга кирувчи мусобақаларда комиссар сифатида ишлаб келган Олим Арифов эндиликда ФИФА тасарруфига кирувчи мусобақаларда, жумладан, ЖЧ – 2018 саралаш баҳсларида комиссар сифатида ишлайди.
Таъкидлаш жоиз, ОФК комиссари сифатида ўзбекистонлик мутахассис ўз фаолиятини 2011 йилда бошлаган ва бунгача ОФК тасарруфига кирувчи мусобақаларда ишлаган. Жумладан, клублар ўртасида ОФК Кубоги ҳамда ОЧЛ, шунингдек, терма жамоалар миқёсидаги ўйинларда умумий ҳисобда 50 га яқин учрашувда комиссарлик қилган.
Изоҳ (0)