2015 йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо, Адлия, Маданият ва спорт ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Тошкент Давлат иқтисодиёт университетлари вакиллари билан таҳлилий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат чоғида туризм соҳаси, жумладан, кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро келишувларини амалга ошириш жараёни, шунингдек, ҳуқуқий базани янада такоммиллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)