Чет элда операция қилдириш учун зарур бўладиган 200 минг доллар маблағни тўплаш учун ширинликлардан гулдаста ясаб сотган екатеринбурглик мактаб ўқувчиси Александрага ўнлаб кишилар ёрдам қўлини чўзди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Шифокорлар 13 ёшли Александрага «ўткир лейкоз» ташхисини қўйган бўлиб, уни даволаш учун Исроилдаги клиникалардан бирида 200 минг долларга операция ўтказиш зарур эди.
Маблағнинг 120 минг доллари кўнгиллилар ёрдамида дўконларда акциялар ўтказиш, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда хабар тарқатиш, хайрия фондларига мурожаат қилиш орқали тўпланди. 80 минг долларини эса «Рус мис компанияси» кўчириб берди. Энди Исроилда яшаш ва еб-ичиш учун етарли маблағни йиғиш қолган, холос.
Изоҳ (0)