Россиянинг Приморье ўлкаси Арсеньев шаҳрида 28 март, шанба куни автоҳаваскорлар «Солиқларни воситачиларсиз тўлаш» флэшмобини ўтказди, дея хабар бермоқда «Vestiregion.ru». Унда йўлдаги чуқурларга бир неча килограмм пул тўкиб ташланди.
Акцияда 30 га яқин киши қатнашди. Ўз хатти-ҳаракатлари билан арсеньевликлар пулларини солиқ сифатида ғазнага бериб, бу пуллар эвазига шаҳар кўчалари асфальтланиши ва таъмирланишини кутгандан кўра, пулнинг ўзини йўлдаги чуқурларга тўкиб ташлаш осонроқлигини билдирмоқчи бўлди.
Изоҳ (0)