Россия президенти Владимир Путин Федерал хавфсизлик хизматидан интернетни ноқонуний ва жиноий материаллардан тозалашни сўради, деб хабар бермоқда «Hi-tech.Mail.ru».
«Россия интернет ҳудудини ноқонуний, жиноий материаллардан тозалашда давом эттириш керак. Бунинг учун замонавий технологиялардан фаолроқ фойдаланиш, халқаро ахборот хавфсизлиги тизимини шакллантиришда иштирок этиш лозим», − деди Путин.
Унинг таъкидлашича, интернет эркинлигини чеклаш эмас, балки хавфсизликни таъминлаш ва уни ноқонунийликдан тозалаш зарур. Путиннинг сўзларига кўра, ўтган йилда Россия ҳукумати органлари расмий сайтларига 74 миллион марта ҳужум қилишга уринишнинг олди олинган.
Изоҳ (0)