Фарғона вилояти Фарғона шаҳар ички ишлар бўлимига номаълум шахслар бир фуқаронинг Саноат кўчасида жойлашган дала ҳовлисига яширин равишда кириб, 3 бош қўйни ўғирлаб кетгани ҳақида хабар тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ички ишлар ходимлари жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб бориб, гумонланувчиларнинг алоҳида белгиларини аниқлади. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи икки нафар шахс содир этганлиги аниқланди.
Ғараз ниятли шахслар қўлга олинди. Ҳозирда уларнинг вилоятдаги бошқа мулкий жиноятларга ҳам алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)